Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Япония фигурали учувчилари 2022 йилги Олимпиада медалларини олади
Россиялик Камила Валиева дисквалификация қилингани ва фигурали учиш бўйича жамоавий кўрсаткич учун очколар қайта ҳисобланганидан сўнг, Пекиндаги ўйинларда АҚШ олтин, Япония эса кумуш медални қўлга киритди.
АҚШ ва Япония фигурали учувчилари 2024 йил 7 август куни 2022 йилги Олимпия ўйинларида фигурали учиш бўйича жамоавий турнирда биринчи ва иккинчи ўринлар учун медаллар олади. Бу ҳақда 29 июл, душанба куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) вакили Марк Адамс маълум қилди.
«Пекин Олимпиадасининг фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақаларида медаллар қайта тақсимланганидан кейин тақдирлаш маросими Париждаги Чемпионлар паркида бўлиб ўтади», деди у.
Аввалроқ, 25 июл куни Спорт арбитраж суди (CAS) Россия Олимпия қўмитаси (РОҚ), Россия фигурали учиш федерацияси ва россиялик фигурали учувчиларнинг 2022 йилги Олимпиада ўйинлари жамоавий турнирида медалларни қайта тақсимлаш қарорига қарши апелляцияларини рад этган эди.
Россиялик Камила Валиева дисквалификацияси
2024 йил январида 2022 йилги Пекин Олимпиадасида фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақада қатнашган россиялик фигурали учувчи Камила Валиева допинг туфайли CAS томонидан тўрт йилга дисквалификация қилинган эди. Унинг очколари 2022 йилги ўйинларда нейтрал байроқ остида қатнашган россиялик спортчиларнинг жамоавий балларидан олиб ташланди. Натижада АҚШ жамоаси биринчи, Япония иккинчи ўринга кўтарилди. Очколар қайта ҳисоблаб чиқилгач, Россия терма жамоаси ҳозирда «бронза»га эга.
Пекинда спортчилари тўртинчи ўринни эгаллаган Канада ҳам ушбу суд қарори устидан шикоят қилган. Бу даъво ҳали CAS’да кўриб чиқилмоқда, шунинг учун учинчи ўрин медаллари ҳозирча берилмайди.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026