Жаҳон | 21:31 / 30.07.2024
6759
2 дақиқада ўқилади

Tesla АҚШда 1,8 миллиондан ортиқ автомобилини чақириб олади

Tesla компанияси ўз машиналари капотининг ёпилишидаги муаммолар сабаб АҚШда 1,8 миллиондан ортиқ автомобилини чақириб олади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Reuters

АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий администрациясининг маълум қилишича, яхши ёпилмайдиган капот ҳаракат вақтида очилиб кетиб, ҳайдовчига йўлни кўришни тўсиб қўйиши ва натижада авария ҳолатини юзага келтириши мумкин.

Tesla мазкур мауммони ҳал этиш учун дастурий таъминотни масофадан янгилашни бошлаган. Янгиланган дастурий таъминот капот очиқлигини аниқлайди ва юзага келган вазият ҳақида ҳайдовчини огоҳлантиради.

Чақириб олинадиган машиналар орасида Model 3, Model S, Model X ва Model Y нинг айрим автомобилларига тааллуқли. Компания маълумотларига кўра, носозлик аниқланган автомобиллар Хитойдаги Magna Closures Co Ltd. компанияси томонишдан ишлаб чиқарилган капот зулфини билан жиҳозланган.

Декабрь ойида Tesla автопилот бошқарув тизимига янги хавфисзлик чораларини ўрнатиш мақсадида 2,03 миллион автомобилини чақириб олишини эълон қилганди — бу компаниянинг АҚШ йўлларидаги деярли барча транспорт воситалари ҳисобланади. 

Июнь ойида эса Tesla хавфсизлик камарини тақишдаги огоҳлантириш тизимида кузатилган носозлик сабаб АҚШда 125 мингдан зиёд автомобилини чақириб олиши маълум бўлганди. Апрелда эса Tesla 4 мингга яқин Cybertruck электромобилларини чақириб олиши айтилган эди. Ушбу машиналарнинг газ тепкиси детали алмаштирилиши керак.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид