Спорт | 21:09 / 04.08.2024
12254
2 дақиқада ўқилади

Лазизбек Мулложонов ҳам Олимпиада финалига чиқди

У тожикистонлик рақибни иккинчи раундда нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

Фото: МОҚ

Олимпиада бокс баҳсларида ўзбекистонлик яна бир чармқўлқоп устаси яримфинал баҳсида рингга чиқди.

-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши жанг қилди. Яримфинал баҳсининг уч раунд якунларига кўра (4:1), ўзбекистонлик боксчи қўшни мамлакат спортчисидан устун келди.

У жанг давомида, иккинчи раундда рақибни нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

Шу тариқа, Ҳасанбой Дўсматов ортидан Лазизбек Муллажонов ҳам Олимпиада олтин медал учун курашадиган бўлди.

Лазизбек Мулложонов Париждаги турнирни италиялик Азиз Аббосни мағлуб этиш орқали бошлаганди (4:1), чоракфиналда эса бразилиялик Кено Машадо тўсиғидан ўтилди (5:0).

Энди у 10 август куни, асли кубалик бўлган, халқаро турнирларда Озарбойжон номидан иштирок этадиган Алфонсо Домингезга қарши олтин медал учун жанг қилади.

Ўзбекистон бокс жамоасининг яна уч вакили – Абдумалик Халоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Баҳодир Жалолов яримфиналга чиқишган.

Улар ўз жангларини 6-8 август кунлари ўтказишади.

6 август. 00:30
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Омари Жонес (АҚШ)

7 август. 01:00.
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Нелви Роман Тиафак (Германия)

8 август. 00:30.
-57 кг: Абдумалик Халоков – Чарлие Сениор (Австралия)

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти