Жаҳон | 21:20 / 04.08.2024
4074
2 дақиқада ўқилади

Сицилияда Этна вулқони яна уйғонди

Айни вақтда улкан кул устуни бир неча километрга кўтарилган, кратердан эса лавалар оқмоқда.

Фото: AP

Европадаги энг фаол Этна вулқони 4 август, якшанба куни яна уйғонди. Айни вақтда улкан кул устуни бир неча километрга кўтарилган, кратердан эса лавалар оқмоқда, деб хабар беради Euronews.

Вулқон ҳаракатга келгани туфайли Италиядаги Катания халқаро аэропорти рейслар сонини соатига олтитагача чеклади, айримларини Сицилиядаги бошқа аэропортларга йўналтирди.

Якшанба тонгида Италия вулқоншунослик ва геофизика миллий институти Ворагин кратеридан чиқаётган «лава фонтанлари» ва шарқ ҳамда жануби-шарқий йўналишда ҳаракатланаётган «вулқон булутлари» ҳақида маълумот берди. Булут йўлида учраган йўллар ва аҳоли пунктлари қалин кул билан қопланган.

Вулқон уйғонишидан энг кўп зарар кўрган Гиарре шаҳри мери бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун ҳатто йўлларда ҳаракатланаётган автомобиллар тезлигини пасайтириш бўйича буйруқ берди. 

Этна — Сицилия шарқий қирғоғида жойлашган, Европадаги энг фаол вулқондир. Жорий ёзнинг ўзида вулқон бир неча бор уйғонди. Июль ойида Катания аэропорти учиш-қўниш йўлаги кул билан қопланиб қолгани сабаб ўз фаолиятини икки марта тўхтатишга мажбур бўлди.

Шу билан бирга таъкидланишича, вулқоннинг фаоллигига қарамай? лава 19 аср бошидан бери яқин шаҳарларга қадар етиб келмаган. Этнанинг 200 дан ортиқ кратерлари мавжуд, улардан бири отилса, вулқоннинг қора кули Катания ва атрофдаги бошқа шаҳарларни қоплайди. Июль бошларида Италия ҳукумати Сицилия шимолида жойлашган Стромболи вулқони отилиши хавфи сабаб тревоганинг қизил даражасини эълон қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди