Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг энг бой одами маълум бўлди
44 ёшли Колин Ҳуанг Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингида биринчи, дунё рейтингида 25-ўринга кўтарилди.
Фото: Bloomberg
Хитойнинг Pinduoduo маркетплейси ва унинг Temu шуъба корхонаси асосчиси Колин (Чжен) Ҳуанг Хитойнинг энг бой одами сифатида тан олинди. Буни Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотлари тасдиқламоқда. Унинг бойлиги 2024 йил 9 август ҳолатига кўра, 48,6 миллиард долларга баҳоланган.
Бунгача, уч йилдан ортиқ вақт давомида Хитойнинг энг бой одами мақоми «сув қироли» Чжунг Шаншанга тегишли эди. Тадбиркор Nongfu Spring шишали сувни сотиш орқали катта даромад топган. Ҳозир у иккинчи ўринга тушди, унинг активлари 47,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 44 ёшли Ҳуанг 25-ўринни эгаллаган. У аввал Google корпорациясида ишлаган. 2015 йилда Pinduoduo маркетплейсига асос солиб, қисқа вақт ичида уни электрон тижоратдаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бирига айлантирган.
Bloomberg таъкидлаганидек, Ҳуанг «Ковид миллиардерлари» деб аталадиган тоифага киради. Унинг бойлиги глобал пандемия бошида кўпайиб, кейин жуда тез камайди. 2021 йил бошида Ҳуанг 71,5 миллиард доллар давлатга эга эди, бир йилдан сўнг унинг бойлиги 87 фоизга қисқарди. Аммо бошқа кўплаб «Ковид миллиардерлари»дан фарқли ўлароқ, Ҳуанг яна кўтарилишга муваффақ бўлди. 2022 йилда у Хитойдан ташқарида бизнес бошлаб, Temu бозорига асос солди.
Мавзуга оид
21:32 / 19.05.2026
200 нафарга яқин россиялик ҳарбий Хитойда яширинча тайёргарликдан ўтди – ОАВ
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
19:00 / 17.05.2026
Трамп Сини «дўстим» деди, аммо Хитойдан «қуруқ қўл» билан қайтди
10:49 / 17.05.2026