Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
200 нафарга яқин россиялик ҳарбий Хитойда яширинча тайёргарликдан ўтди – ОАВ
Таъкидланишича, Россия ҳарбийларининг машғулотлари Пекин ва Нанкиндаги объектларда бўлиб ўтган - курслар дронлардан фойдаланиш, шунингдек, портловчи моддалар, миналар ва радиоэлектрон кураш воситаларидан фойдаланишга бағишланди.
2025 йил охирида 200 нафарга яқин россиялик ҳарбий хизматчи икки давлат ўртасидаги махфий келишув доирасида Хитойда таълим олди. Бу ҳақда Reuters Европанинг учта разведкасидаги тегишли ҳужжатлар ва манбаларга таяниб ёзди.
Таъкидланишича, Россия ҳарбийларининг машғулотлари Пекин ва Нанкиндаги объектларда бўлиб ўтган - курслар дронлардан фойдаланиш, шунингдек, портловчи моддалар, миналар ва радиоэлектрон кураш воситаларидан фойдаланишга бағишланди.
Reuters агентлигининг разведкадаги манбаларига кўра, Хитой ҳарбийлари камида 2024 йилдан бери Россияга ўқишга бормоқда, бироқ россияликларнинг Хитойда ўқиши ҳақида илгари маълум эмас эди.
Европалик манбаларнинг агентликка маълум қилишича, Хитойда тайёргарликдан ўтган ҳарбий хизматчиларнинг камида бир қисми кейинчалик Қрим ва Запорожие вилоятидаги дрон операцияларида иштирок этган.
Хитой ҳукумати Россия-Украина уруши бошланганидан бери ўзининг бетараф позициясини изчил равишда эълон қилиб келади. Шу билан бирга, Пекин Россияга кейинчалик ҳарбий саноатда ишлатиладиган икки мақсадли товарларни етказиб беришни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026