Жаҳон | 07:53 / 09.08.2024
16083
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Украинанинг Курск вилоятидаги операцияси мазмунини тушунтирди

«Россия урушни Украина заминига олиб келди ва нима қилганини ҳис қилиши керак», деди Володимир Зеленский. «Украиналиклар ўз мақсадларига қандай эришишни билишади», деди у.

Фото: Valentyn Ogirenko/REUTERS

Украина президенти Володимир Зеленский 8 август, пайшанба куни кечки мурожаатида Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми ҳақида яна тўғридан тўғри изоҳ бермади, бироқ Россия урушни Украина тупроғига олиб келганини ва «бу нима эканлигини ҳис қилиши кераклигини» айтди. У Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг учта «самарали» ҳисоботи ҳақида ҳеч қандай қўшимча маълумот бермасдан гапирди.

«Украиналиклар ўз мақсадларига қандай эришишни билишади ва биз урушни олиб келганимиз йўқ. Биз ўз мақсадларимизга имкон қадар тезроқ эришиш учун ҳаракат қилишимиз керак», - деди Украина президенти.

Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми

Reuters аввалроқ Украина ҳарбийлари Курск вилоятидаги ҳаракатларга нисбатан тўлиқ сукут сақлаш стратегиясидан фойдаланаётганини таъкидлаган эди.

Ўз навбатида, Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк «уруш - бу ўз қоидаларига эга бўлган ва тажовузкор ҳар доим тегишли хулоса чиқарадиган нарса», деди. У, шунингдек, Россияда, шу жумладан чегара ҳудудларида «одатий ҳаёт шаклларининг йўқ қилиниши» ҳақида хабар берди. 

Украина Қуролли кучларининг 8 август куни кечқурун Курск вилоятидаги ҳужуми натижаларига кўра, Украина қўшинлари Россия Федерацияси чегара ҳудудининг 20 км чуқурликдаги қисмини эгаллаб олди ва ўндан ортиқ аҳоли пунктларини назорат қиляпти. Улар эгаллаб олинган Россия ҳудудини узоқ муддат ушлаб туришга тайёрланмоқда.

Мавзуга оид