Ўзбекистон | 14:05 / 11.08.2024
7415
3 дақиқада ўқилади
Реклама

WEBER’дан янги маҳсулот – совуқ асфалт тақдим этилди

Ўзбекистондаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи WEBER компанияси янги маҳсулот – совуқ асфалт ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ўзбекистонда илк бор ишлаб чиқарилаётган бу маҳсулот дунё мамлакатлари тажрибасида арзон, осон ва самарали эканлиги билан аллақачон фойдаланиб келинади.

Совуқ асфалт (cold asphalt) бу кўп тармоқларда, хусусан йўлларни таъмирлашда қўлланадиган махсус асфалт қопламасидир. Бу маҳсулот Европа давлатларида кўп йиллардан буён йўлларни тез ва самарали таъмирлашда энг яхши ечимлардан бири сифатида фойдаланилади.

 Совуқ асфалт сувсиз асосга эга бўлиб, унинг тайёрланишида ҳеч қандай қўшимча иситиш ёки махсус шароит талаб этилмайди. Уни исталган ҳарорат шароитида, шу жумладан, совуқ ҳавода ҳам қўллаш мумкин. Бу эса уни йилнинг ҳар қандай вақтида йўлларни таъмирлаш учун мос қилади. Совуқ асфалтнинг тез қотиш хусусияти уни қисқа муддатда қўллаш ва унинг тез фойдаланишга тайёр бўлишини таъминлайди. Маҳсулотдан фойдаланиш жараёнида жуда қулай ва осон, махсус техника ёки катта ҳажмли ускуналар талаб этилмайди. Йўллардаги чуқурларни ямаш учун совуқ асфалтдан фойдаланиш арзон ва осон ҳисобланади.

Уни қўллаш арзон ва иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиб, қимматбаҳо ускуналар ёки махсус шароитлар талаб қилинмайди, барқарор ва мустаҳкам таркиби туфайли йўлларнинг узоқ вақт хизмат қилишига ёрдам беради.

Йўллардаги чуқурлар ва шикастланишларни тез ва самарали таъмирлаш учун совуқ асфалт кенг қўлланади. Бундан ташқари пиёдалар йўлаклари, автотураргоҳлар, қишлоқ йўллари, сиртқи йўлларда ҳам иккиланмасдан фойдаланиш мумкин.

АҚШ, Канада, Буюк Британия, Япония бугунги кунда мустаҳкам, иқтисодий жиҳатдан фойдали, кўп вақт талаб қилмайдиган, қўллаш осон, тез қотадиган совуқ асфалтдан кенг фойдаланишади.

Японияда совуқ асфалт туннелларни таъмирлаш учун ҳам қўлланади. Мамлакатдаги сейсмик фаол ҳудудларда йўлларни тез таъмирлаш учун совуқ асфалт ишлатилади, чунки у тез қотади ва мустаҳкамликни таъминлайди.

WEBER компанияси қурилиш бўёқларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Асосий маҳсулотлари акрил эмульсияси, алкид бўёқлар ва фасад бўёқларидан иборат. Ширкат шунингдек, қурилиш материаллари ва бўёқларни экспорт қилади. Эндиликда компания ўз маҳсулотлари қаторини совуқ асфалт билан кенгайтирди.

Батафсил маълумот учун: +998 88 090 33 33

Сайт: WEBER.UZ

Instagram: www.instagram.com/weber.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид