«Weber» компаниясининг мутахассислари 2014 йил Республикамиз бўйлаб қилган саёҳати ва изланишлари натижасида, Ўзбекистон қуёшига ва 4 фаслга чидамли қуёшда ранги ўчмайдиган қор ёмғирга бардошли рангли акрил асосли эмулсион бўёққа эҳтиёж борлигини аниқлашган.

Соҳанинг етакчи мутахассислари Бир йил давомида, «Weber»нинг махсус лабораторияси ходимларининг шахсий изланишлари оқибатида шундай маҳсулотни ишлаб чиқаришга эришилди. Ишлаб чиқарган «Weber» бренди остида чиқарилаётган бўёқлар мана қарийб 3 йилдан бери ўз сифатини йўқотмаган ҳолда юртдошларимизга етказиб берилмоқда.

Уйни пардозлашда, нега айнан эмулсион бўёқлар ишлатиш даркор?
Бугун, кунлар исиши билан қурилиш ишлари жадал суратларда бошланиб навбат уйни пардозлаш ишларига келганда барчани бир савол қийнайди. «Уйимиз деворига гул қоғоз ёпиштирсакмикин, ёки экологик тоза, айниқса болалар учун хонани ҳавоси айланиши учун хизмат қиладиган бўёқ ишлатсакмикан?».























