Ўзбекистон | 09:00 / 14.08.2024
7182
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Rahimov School — битирувчиларнинг 100 %и нуфузли университетларга ўқишга кирди

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Rahimov School хусусий мактаби фаолиятига эндигина 1 йил бўлишига қарамай, битирувчи синф ўқувчилар аллақачон чет эл нуфузли университетларининг талабалари бўлишга улгуришди.

Rahimov School ҳақида

Rahimov School 2023 йилда тадбиркор ва таълим соҳасида саккиз йиллик тажрибага эга педагог — Азиз Раҳимов томонидан асос солинган хусусий мактаб ҳисобланади. Мактаб миссияси — ҳар бир болада мавжуд бўлган истеъдодни намоён эта олишларига ёрдам бериш, ўқувчилар ўзлари чин дилдан хоҳлаб мактабга боришларини таъминлашдан иборат.

Нега айнан Rahimov School?

1. Сараланган ўқувчилар

Мактабнинг дастлабки фаолияти давомида, умумий 357 та ўқувчи кириш имтиҳонлари орқали сараланиб олинди. Бу имтиҳонлардан кўзланган мақсад эса мантиқий кўникмаларга эга ҳамда иқтидорли ўқувчиларни йиғиш.

Имтиҳонлар қуйидаги тартибда олиб борилади:

• Мантиқ;

• Психолог билан суҳбат.

2. Малакали педагоглар

Rahimov School’га республика бўйича 2000 дан зиёд педагоглар ариза топширишган бўлиб, уч босқичда имтиҳон ва суҳбат орқали улардан атиги 20 нафари сараланиб олинди.

Мактабдаги ҳар бир педагог нафақат юқори касбий салоҳиятга эга устозлар, шу билан бирга, болаларга таълим беришни севувчи ўқитувчилар.

3. Замонавий синфхоналар

Мактаб биноси ва синфхоналари болалар дарсларни осон ўзлаштиришлари учун электрон доскалар ва қулай парта, стуллар билан таъминланган.

4. Дарсдан ташқари машғулотлар

Ўқувчилар ўзлари қизиқишларига қараб қўшимча дарс-машғулотлари билан шуғулланиш имконига эгалар. Хусусан, шахмат, робототехника, пазандачилик, компьютер саводхонлиги, инглиз тили, математика, араб тили тўгараклари шулар жумласидан.

5. Стипендия

Ўқувчилар фанларни ўзлаштириши ҳамда тил билишни баҳоловчи сертификатлари борлигига қараб, стипендия дастури жорий этилган.

6. Соҳа мутахассислари томонидан мастер-класслар

Ҳар ҳафта турли тадбирлар ташкил этилади ҳамда шу орқали ўқувчилар ўз иқтидорларини намоён қилиб боришади десак бўлади.

7. Мазали ва сифатли таомлар

Ўқувчилар синфларига қараб, 1-3 маҳал сифатли ва мазали таомлар тановул қилишади. Болаларга газли ичимликлар, шакар миқдори юқори бўлган ширинликлар берилмайди.

IELTS/SAT натижага эга бўлган ўқувчиларимиз

Rahimov School’нинг юқори синфда ўқиётган 40 дан зиёд ўқувчилари IELTS ва САТ халқаро имтиҳонларидан юқори натижалар олишга муваффақ бўлишди.

IELTS имтиҳонида:

•         2 нафар ўқувчи — 8.0 балл;

•         6 нафар ўқувчи — 7.5 балл;

•         8 нафар ўқувчи — 7.о баллни қўлга киритди.

Шу билан бирга, битирувчи синф ўқувчилар дунё рейтингида ТОП 100 таликка кирувчи университетларга ўртача ҳисобда $ 4.5 млн миқдорда грант ютишга эришиб келишмоқда.

2023-2024 ўқув йилидаги битирувчиларимизнинг барчаси олий ўқув юртларига киришга муваффақ бўлишди.

FLEX дастури ғолиби

 “FLEX” дастури — бу ўзбекистонлик ўрта мактаб ўқувчиларига Америка Қўшма Штатларида бир йиллик бепул таълим ва яшаш имкониятини тақдим этувчи халқаро алмашинув дастуридир.

Мактабнинг 10-Б синф ўқувчиси Хамдамов Сардор, FLEX (Future Leaders Exchange)  дастурида ғолиб бўлишга муваффақ бўлди ва эндиликда, Сардор 11-синфни Америкадаги мактаблардан бирида ўқиб келиш имконига эга.

Мамнун ота-оналар

Rahimov School’да фарзандларини ўқитишни бошлаган ота-оналар, фарзандлари яхши томонга ўзгаришни бошлаганликлари, фанларга, китобхонликка қизиқишлари ошганликларини таъкидлаб ўтишди.

Қолаверса, ота-оналар фарзандларининг ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида ҳар ой хабардор қилиб борилади.

Мактабга кириш учун талаблар

Мактабга ўқишга қизиқиш билдирганлар мантиқдан имтиҳон ва психолог суҳбатидан ўтишлари талаб этилади.

Фарғона филиали

Жорий ўқув йилида Rahimov School’нинг Фарғона филиали ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

Фарғонада истиқомат қилувчи ота-оналарни мактаб шароитлари ва имкониятлари билан танишишга таклиф қиламиз. Фарғона филиал телефон рақами: +998781130005

Батафсил маълумот: https://rahimovschool.uz/ → Telegram bot

Телефон:  (78) 1130005

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Катта ҳалқа йўли кўчаси.

Мўлжал: Lokomotiv bog'i рўпараси.

Реклама ҳуқуқи асосида