Туркия турист сифатида келган фуқароларга яшаш гувоҳномасини бермайди
Дунёнинг 95 та давлати фуқаролари Туркияга визасиз киришлари ва мамлакатда олти ойгача қолишлари мумкин.
Туркия ИИВ раҳбари Али Ерликая мамлакат ҳукумати туристик мақсадларда келган фуқароларга яшаш гувоҳномасини бермаслигини маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, дунёнинг 95 та давлати фуқаролари Туркияга визасиз киришлари ва мамлакатда олти ойгача қолишлари мумкин, аммо туристик мақсадларда келувчилар яшаш гувоҳномасини сўраб мурожаат қила олмайди.
«Агарда сиз турист сифатида келган бўлсангиз «Чўпон бўлиб ишламоқчиман», дея олмайсиз. Ватанингизга қайтинг, у ерда ишга жойлашиш рухсатномасини олиш учун ариза беринг ва биз сизни баҳолаймиз. Ўз ниятларингиз ҳақида айтинг ва биз сизларга унга мос равишда яшаш гувоҳномасини берамиз», — дейди Ерликая.
Sabah’га берган интервьюси давомида вазир миграция соҳасидаги бошқа ташаббуслар ҳақида ҳам гапирган. Хусусан, Туркия ҳукумати мамлакатга келадиган ҳар бир хорижликдан мажбурий равишда бармоқ изларини олишни режалаштирмоқда. Унинг сўзлариг кўра, Буюк Британия ёки АҚШдаги каби «келажак»да Туркияда ҳам бармоқ изларини олиш бошланади.
Бундан ташқари, Ерликаянинг қўшимча қилишича, яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш соддалаштирилади — уни нотариус орқали олса бўлади. Хорижлик талабалар ўз университетларида ушбу рухсатномани олишлари мумкин.
Туркия ИИВ раҳбари ўз интервьюсининг асосий қисмини мамлакатда яшаётган сурияликларга қаратди. Унинг сўзларига кўра, Туркияда 4,4 миллион хорижлик рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 3,1 миллион нафарини Сурия фуқаролари ташкил этади. Туркиядаги сурияликларнинг учдан бир қисми (1,1 миллион) яшаш гувоҳномасига эга, 224 минг нафари эса халқаро ҳимоя остида.
Мавзуга оид
21:37 / 22.11.2024
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
16:56 / 22.11.2024
Туркияга меъёрдан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирган ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024