Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин халқи босқинчиларни ўз еридан албатта қувиб чиқаради — Маҳмуд Аббос
«Бизда бошқа ечим қолмади. Шу муносабат билан мен ва Фаластин маъмуриятининг барча аъзолари Ғазога боришга қарор қилдик ва биз буни амалга оширамиз», деди Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Туркия парламентидаги чиқишида.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластин маъмуриятининг барча аъзолари билан бирга Ғазо секторига бориш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Туркия Буюк Миллат Мажлисидаги (парламент) нутқи чоғида айтиб ўтди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
«Бизда бошқа ечим қолмади. Шу муносабат билан мен ва Фаластин маъмуриятининг барча аъзолари Ғазога боришга қарор қилдик ва биз буни амалга оширамиз», деди у.
Аббос Туркиянинг Фаластин халқи қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги позициясини юксак қадрлашини таъкидлади. У Ғазо сектори аҳолисига ўн минглаб тонна гуманитар ёрдам жўнатгани учун Туркияга миннатдорчилик билдирди.
Унинг таъкидлашича, Фаластин халқи ўз ерларини озод қилиш учун курашдан воз кечмайди.
«Фаластинликлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этади ва ўз ерини ташлаб кетмайди. Фаластин халқи босқинчиларни ўз еридан албатта қувиб чиқаради. Халқимиз нафақат Фаластинни ҳимоя қилади, балки бутун минтақада ҳукмронлик қилмоқчи бўлган сионистик ҳаракатдан Ислом умматини ҳимоя қилишда олдинги сафда туради. Қандай қилиб халқаро ҳамжамият Исроил томонидан қочқинлар лагерларида, жумладан, Ғазо секторидаги мактабда юздан ортиқ одамлар ўлдирилган, ҳар куни амалга оширилаётган қирғинларга сукут сақлайди? Халқимиз қандай қилиб бўлса ҳам, босқинчиларни ҳайдаб чиқаради. Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус мустақил Фаластин давлатини ташкил этувчи географик бирликнинг номидир. Тинчлик ва хавфсизлик сари йўл Фаластиндан бошланиб, Фаластин билан тугайди», деди Фаластин раҳбари.
Маҳмуд Аббос Фаластиндаги барча сиёсий кучларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унга кўра, Фаластин маъмурияти бу йўналишда саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. «Фаластин ғалабасига йўл унинг бирлигидан ўтади», деб таъкидлади у.
«Бизнинг ҳаётимиз Ғазо секторидаги ҳар қандай боланинг ҳаётидан қимматли эмас. Босқинчилар мағлуб бўлишга маҳкум. Фаластин озод бўлади. Президент Эрдўған ва турк халқига Фаластинни қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорлик билдираман», деди Аббос нутқи охирида.
Таъкидланишича, Фаластин раҳбарининг нутқи Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва парламент аъзолари томонидан гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
17:42 / 07.04.2026