Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаррис қурултойда режадан ташқари мурожаат билан чиқди
Демократик партиядан президентликка номзод Байденга «тарихий етакчилиги» учун миннатдорчилик билдирди ва партия аъзоларини «идеаллар учун курашишга» чақирди.
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтаётган партия миллий қурултойида режадан ташқари нутқ сўзлади. АҚШ вице-президенти 19 август, душанба куни қилган мурожаатида унинг фойдасига сайловолди пойгасида қатнашишдан бош тортган Оқ уй раҳбари Жо Байденга миннатдорчилик билдирди.
«Жо, тарихий етакчилик ва халқимиз олдидаги умрбоқий хизмат учун раҳмат. Биз миннатдормиз», деди Ҳаррис. «Келинглар, бизга азиз бўлган идеаллар учун курашайлик ва курашганда ғалаба қозониш мумкинлигини доимо ёдда тутайлик», деди у олқишларга жавобан.
Залда бўлганлар «АҚШ», «Овоз берамиз, ғалаба қозонамиз» деган ёзувлар туширилган плакатларни силкитди, деб ёзади Reuters. Ҳарриснинг асосий нутқи 22 августга режалаштирилган.
Клинтон: Биз Америка тарихида янги саҳифа ёзяпмиз
Шу куни АҚШ собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон ҳам йиғилганлар олдида нутқ сўзлади. 2016 йилда у АҚШдаги асосий партиялардан биридан президентликка номзод бўлган биринчи аёл номзодга айланди. Клинтон республикачи рақиби Доналд Трампни 1 миллиондан ортиқ овоз билан ортда қолдирди, бироқ сайловчилар тизими туфайли ғалаба қозона олмади.
«Менинг ҳаётим ва мамлакатимиз тарихи шундан иборатки, тараққиётга эришиш мумкин, аммо у кафолатланмаган», деди у йиғилганларга. «Биз ҳозир Америка тарихида янги саҳифа ёзяпмиз», деди Клинтон.
Жо Байден кейинроқ жамоатчилик олдида чиқиш қилади.
Демократик партия дастурий платформаси Чикагода тасдиқланади
19 август куни Чикагода АҚШ Демократик партиясининг 49-миллий қурултойи очилди, унда вице-президент Ҳаррис президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этишга розилик беради. Қурултойда партиянинг дастурий платформаси ҳам тасдиқланади.
Ғазо секторидаги урушга қарши минглаб намойишчилар шаҳарда тўпланишди.
Форум жами 50 мингга яқин кишини ўз атрофида бирлаштириши кутилмоқда. У 22 августгача давом этади.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябр кунига белгиланган. Жо Байден Демократик партия аъзоларининг хавотирлари ортиб бораётган бир пайтда, 21 июл куни президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди ва Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлади. У энг юқори давлат лавозимига номзодини қўйишга рози бўлди ва миллий қурултойда демократ делегатлар томонидан расмий номзодликка муддатидан олдин тасдиқланди. Ҳаррис сайловда ғалаба қозонса, ўзининг вице-президенти сифатида кўраётган Тим Уолцни қўллаб-қувватлаш учун овоз бериш ҳам шунчаки расмиятчиликдир.
Мавзуга оид
23:20 / 25.10.2025
Камала Ҳаррис яна АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкинлигини айтди
11:50 / 10.10.2025
АҚШ Миллий гвардияси Чикагодаги федерал объектларни қўриқлашни бошлади
09:59 / 06.10.2025
Трамп Чикагога 300 нафар Миллий гвардия аскарини юборишга рухсат берди
23:45 / 10.09.2025