Шотландиядаги космодромда ракета двигатели портлаб кетди
Ҳодиса юз берган жойдаги кадрларда Шетленд оролларида кучли портлаш юз бергани тасвирланган. Ҳозирда масъуллар синов вақтидаги ҳолатга оид муаммони ҳал этиш учун маълумот тўпламоқда.
Шотландиядаги SaxaVord Spaceport космодромида ўтказилган синов вақтида ракета двигатели портлаб кетди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, ушбу космодром ўтган йили ракеталарни вертикал учириш бўйича лицензияга эга Британиядаги биринчи майдончага айланган.
Ҳодиса юз берган жойдаги кадрларда Шотландия шимолидаги Шетленд оролларида кучли портлаш юз бергани тасвирланган. SaxaVord Spaceport ҳамда унинг Германиядаги шериги Rocket Factory Augsburg’нинг (RFA) маълум қилишича, синовдан олдин объектдан барча олиб чиқилгани боис, ҳеч кимга жароҳат етмаган.
RFA’га кўра, масъуллар синов вақтида юз берган ҳолатга оид муаммони ҳал этиш учун маълумот тўпламоқда.
SaxaVord Spaceport Британияда орбитага вертикал учиришни амалга оширган биринчи майдончага айланиш умидини сўндиргани йўқ. У апрель ойида назорат органларидан хавфсизлик бўйича муҳим лицензияни олган эди.
Майдонча йилига 30 га яқин учиришларни амалга ошириши мумкин. У ердан космосга сунъий йўлдошлар ва фойдали юкларни учиришда фойдаланилади.
Буюк Британия космик саноати 17,5 миллиард фунт стерлингга баҳоланади, у ердаги 2,2 мингта компанияда 48,8 минг киши фаолият юритади. «Корнуолл» космодроми лицензия олган мамлакатдаги биринчи космодром ҳисобланади, аммо унинг ракеталари самолёт ёрдамида горизонтал учирилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

17:37 / 22.04.2025
Европа орбитада космик озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошлади

20:20 / 30.03.2025
Космик чиқиндиларни йўқ қилишга қодир сунъий йўлдошлар яратилмоқда

01:29 / 26.02.2025
Blue Origin капсуласи космосга туристик парвозни муваффақиятли амалга оширди

23:29 / 09.01.2025