АЭХА раҳбари Москва таклифига кўра Курск АЭСга ташриф буюради
Курск атом электр станцияси «техник жиҳатдан Украина қуролли кучларининг артиллерияси етадиган масофада», бу Украина армияси Курск вилоятидаги ҳужуми доирасида энергетика объектига зарар етказиш хавфини оширади, дея тушунтирди Гросси.

Фото: Vladimir Gerdo/TASS/dpa/picture alliance
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси энергетика объектига зарар етказиш хавфи ортиши сабабли Курск атом электр станцияси (АЭС)га ташриф буюради. 21 август, чоршанба куни чоп этилган Financial Times газетасига берган интервюсида Гросси келаси ҳафта Москва таклифига биноан Курскка атом электр станцияси раҳбарияти билан вазиятни муҳокама қилиш ва станцияга эҳтимолий ҳужумлар ҳақида далиллар тўплаш учун келишини айтди.
Ҳозир Курск атом электр станцияси техник жиҳатдан Украина қуролли кучлари (УҚК)нинг «артиллерияси етадиган масофада», деб таъкидлади Гросси. «Ва жанглар давом этаётганидан мен жуда хавотирдаман», дея қўшимча қилди у. АЭХА раҳбари, шунингдек, бугунги кунда Курск яқинидаги станцияда тўлиқ ишлайдиган иккита ядро реактори Чернобил АЭС реакторлари билан ўхшаш тузилишга эга эканлигини эслатди. «Реактор ядроси бутунлай очиқ, мен бир нечта бундай станцияларда бўлдим, сиз айланиб юриб, ён-атрофда ёнилғи элементларини кўришингиз мумкин», - дея тушунтирди эксперт атом электр станциясига тўғридан тўғри зарба бериш хавфини баҳолаб.
Россия Курск АЭСда Украина ракеталари бўлаклари топилганини эълон қилган
«Росатом» 8 август куни Курск атом электр станцияси ҳудудида уриб туширилган ракеталарнинг парчалари топилгани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, давлат корпорацияси атом электр станцияси ва энергетика инфратузилмаси тўғридан тўғри ўққа тутилиши фактларини тасдиқламади. Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазирлиги Украина қуролли кучлари Курск атом электр станциясига ҳужум қилишни режалаштирмагани ва ҳужум қилишни хоҳламаслигини маълум қилганди.
Курск атом электр станцияси Курскдан 40 км ғарбда жойлашган. У Россиядаги энг йирик станциялардан бири. АЭС тўртта энергия блокидан иборат бўлиб, улардан иккитаси Украина қуролли кучларининг минтақадаги фаол ҳаракатлари фонида ишлашда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Далиллар барча терактлар Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилганини кўрсатмоқда». Бастрикин — Курск ва Брянск областларидаги портлашлар ҳақида
Жаҳон | 20:04
-
iHamkor стартаплар учун бизнес маълумотларидан бепул фойдаланиш дастурини ишга туширмоқда
Жамият | 20:00
-
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47
-
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди
Жаҳон | 18:19
Мавзуга оид

22:04 / 06.12.2024
Эрон 4 та ядро каллаги ишлаб чиқариш учун етарли уранга эга — АЭХА

18:51 / 04.12.2024
Шавкат Мирзиёев АЭХА бош директори билан учрашди

08:40 / 02.11.2024
Зеленский: Украина Курск АЭСни эгаллаб олиши мумкин эди

21:16 / 13.09.2024