Ўзбекистонда ер ва ер ости бойликларининг муҳофазаси кучайтирилади
2023 йилда республикада қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш билан боғлиқ 100 дан зиёд ҳолат аниқланган. Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида жами 79 нафар жисмоний шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Фото: Senat.uz
Олий Мажлис сенатининг эллик олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ерни ва ер ости бойликларини асраб қолишга ҳамда муҳофаза қилишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун қўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, республикада 2676 та фойдали қазилма кони мавжуд бўлиб, улардан рухсатнома асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2 мингдан зиёд фойдали қазилма қазиб олинмоқда. Айниқса, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ривожланяпти. Президентнинг 2018 йил ноябрдаги тегишли қарори билан тадбиркорликнинг бир тури сифатида мазкур фаолиятнинг ҳам ҳуқуқий асослари яратилган. 2019–2023 йиллар мобайнида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти учун 300 дан зиёд рухсатнома расмийлаштирилиб, тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлиги таъминланган.
Аммо кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон кузатиляпти. Ўтган бир йилда қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш билан боғлиқ 100 дан зиёд ҳолат аниқланган.
Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида жами 79 нафар жисмоний шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Соҳада ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ортиб бориши мазкур қилмишларни содир этганлик учун жавобгарликни кучайтиришни тақозо этмоқда.
Хабарга кўра, Жиноят кодексида фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик учун, шунингдек фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутадиган нормалар мустаҳкамланмоқда.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш юзасидан ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди
Жаҳон | 13:12 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Cobalt'га шартнома олишга ўхшаб...” — Пискентдаги лабораторияга навбат олиш қийинлашиб кетди
Иқтисодиёт | 15:14
-
Камбағал оилаларга 22,5 млн сўм грант, ижтимоий картага “кўчаётган” қоғозбозлик ва етим болаларга ғамхўрлик – 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 14:47
-
Тайван ҳарбий-денгиз кучлари кемаси Хитой кемаси билан тўқнашиб кетди
Жаҳон | 14:33
-
Нусайрат лагерига ташланган бомба, Ҳинд океанида куч тўплаётган АҚШ ва Истанбулнинг муваққат ҳокими — кун дайжести
Жаҳон | 14:08
Мавзуга оид

18:54 / 28.11.2023
Сўнгги 3 йилда қарийб 30 нафар фуқаро олтин қазиб олиш жараёнида ҳалок бўлди – Сенат

18:13 / 09.07.2021
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи аукционга чиқарилди

08:16 / 19.09.2020
«Ер ости бойликлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

14:38 / 20.09.2019