Президент: Олимпиада биз учун том маънода рекордлар, мислсиз ютуқларга бой бўлди
Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари ўғил-қизларни 33-ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, эришган улкан тарихий ғалабаси билан яна бир бор чин қалбдан самимий муборакбод этди.
"Дунёнинг 200 дан зиёд давлатидан 11 минг нафарга яқин энг машҳур спортчилар қатнашган ушбу нуфузли спорт анжумани биз учун том маънода рекордлар, мислсиз ютуқларга бой бўлди.
Аввало, мазкур Олимпиадада Ўзбекистон биринчи марта энг кўп таркиб билан, яъни, 19 та спорт тури бўйича 90 нафар спортчи билан иштирок этганини таъкидлаш лозим.
Айниқса, аёллар кураши, камондан ўқ отиш, сувга сакраш, футбол каби спорт турлари бўйича спортчиларимиз илк бор Олимпия ўйинларида қатнашганини алоҳида эътироф этиш керак", - деди президент.
Мавзуга оид

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024