Ўзбекистон | 16:02 / 29.08.2024
3960
1 дақиқада ўқилади

Йўл ҳаракати қоидабузарлиги билан боғлиқ нотўғри қарорлар устидан онлайн шикоят қилиш имкони яратилди

Эндиликда фуқаролар йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича эътирозни – расмий ариза сифатида my.gov.uz орқали онлайн юбориши мумкин.

Сайтдан скриншот

Вазирлар Маҳкамасининг 5 июлдаги қарорига кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш тартиби тасдиқланди.

Унга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда my.gov.uz порталида «Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар ҳақида мурожаат юбориш» хизмати ишга туширилди.

Ушбу хизмат жисмоний ва юридик шахсларга 10 кун муддатда бепул кўрсатилади. Бунинг учун эътирозни асословчи маълумотларни киритиш ва юбориш тугмасини босиш кифоя.

Рақамли технологиялар вазирлигига кўра, мазкур хизмат ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, 1 сентябрдан тўлиқ йўлга қўйилади. 

Мавзуга оид