Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йўллардаги қоидабузарликлар жарималаридан шикоят қилиш бўйича янги хизмат ишга туширилади
Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди. Шикоят ўринли деб топилса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши my.gov.uz портали орқали электрон шикоят йўллаш мумкин бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарорига асосан, жорий йил 1 сентябридан бошлаб my.gov.uz портали орқали Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади.
Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.
Агар шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026