Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BMW компанияси 140 мингдан ортиқ электрокарини чақириб олади
Транспорт воситаларининг чақириб олинишига аккумулятор билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлмоқда. У автомобил ҳатто ҳаракатсиз турган вақтида ҳам қизиши ва натижада ёнғин келтириб чиқариши мумкин.
Германиянинг BMW автомобил ишлаб чиқарувчиси аккумуляторлар билан боғлиқ муаммо сабаб Mini Cooper SE электромобилларини чақириб олади, деб хабар беради Reuters.
Гап 2018 йил ноябрдан 2024 йил январга қадар Европада ишлаб чиқарилган 140 мингдан ортиқ автомобил, жумладан, АҚШдаги 12,5 минг ва Германиядаги 39 мингга яқин транспорт воситаси ҳақида кетмоқда.
Машиналарнинг чақириб олинишига аккумулятор билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлмоқда. Таъкидланишича, у автомобил ҳатто ҳаракатсиз турган вақтида ҳам қизиши ва натижада ёнғин келтириб чиқариши мумкин. Компания шу каби иккита ҳолат юз берганидан хабардор — кўнгилсиз ҳодисалар оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
BMW автомобилларда муаммо бор-йўқлигини аниқловчи дастурий таъминотни ўрнатади ва нуқсон аниқлангудек бўлса, аккумулятор алмаштириб берилади.
Аввалроқ Германиянинг BMW автомобил ишлаб чиқарувчиси Европада электромобиллар савдоси бўйича илк бор Американинг Tesla компаниясидан ўзиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Таҳлилчиларнинг фикрича, Европа Иттифоқида BMW электромобиллари савдоси 2024 йил июлида қарийб 33 фоизга ошиб, 14 869 донага етган. Шу билан бирга, Tesla сотуви 16 фоизга камайиб, худди шу даврда 14 561 донани ташкил этди.
Мавзуга оид
21:02 / 15.06.2026
BMW тажовузкор М3 Neue Klasse электромобили концепциясини тақдим этди
07:58 / 07.03.2026
BMW уриб кетган ЙПХ ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди
13:14 / 05.03.2026
“Бу – қонунчиликни қайта кўриб чиқиш учун жиддий сигнал” – BМW ЙПХ ходимини уриб кетиши воқеаси ҳақида суҳбат
08:49 / 28.02.2026