Иқтисодиёт | 13:48 / 05.09.2024
1454
1 дақиқада ўқилади

Электротехника соҳасида ишлаб чиқариш 40 трлн сўмга етказилади

Энергетикадаги хусусий шерикчилик лойиҳаларида маҳаллий товарлар улушини 25 фоизга, кабел-ўтказгичларда эса 70 фоизга етказиш бўйича келишувга эришилган. Бошқа тармоқларда ҳам шундай шартларни келишиб олиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат инвестиция дастурлари ва йирик лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, энергетикадаги хусусий шерикчилик лойиҳаларида маҳаллий товарлар улушини 25 фоизга, кабел-ўтказгичларда эса 70 фоизга етказиш бўйича келишувга эришилган. Бошқа тармоқларда ҳам шундай шартларни келишиб олиш топширилди.

Бунда, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, вилоят ҳокимлари буюртмаларни корхоналарга жойлаштиради, тегишли тармоқлар раҳбарлари эса маҳаллий корхоналарга ўз талабларини етказиб, уларни стандартларга мослаштириш ва сертификат олишида кўмаклашади.

Умуман, жорий йилда электротехника соҳасида ишлаб чиқаришни 40 триллион сўмга етказиш зарурлиги қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид