Рим Треви фавворасига келадиган туристлар сонини чеклаши мумкин
Анъанага кўра Треви фавворасига ташриф буюрганлар яна Римга қайтиб келишни ва орзулари амалга ошишини ният қилиб танга ташлайди. Шаҳар кенгаши тақдим этаётган лойиҳага кўра, олдиндан жой бронлаганлар фаввора олдига келиши мумкин бўлади.

Фото: Reuters
Римда шаҳар кенгаши вакиллари туристик мавсум бошланиши олдидан хорижликлар энг кўп ташриф буюрадиган Треви фаввораси ҳудудига киришни чеклаб қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради CNN.
Италия пойтахти 2025 йилги юбилейни ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда — ҳар йили ўтказиладиган ушбу тадбирга жорий йилда 32 миллион турист ва сайёҳларни жалб этиш режалаштирилган.
Шаҳар кенгаши тақдим этаётган лойиҳага кўра, олдиндан жой бронлаганлар фавворага ташриф буюриши мумкин. «Римликлар учун буни бепул қилиш ҳақида ўйлаяпмиз, аммо норезидентлар учун рамзий миқдорда тўлов бўлади — бир ёки икки евро», — дейди Рим туризми бўйича маслаҳатчиси Алессандро Онорато.
Бир неча кун олдин шаҳар мэри Роберто Гуалтиери туристлар оқимини чеклаш бўйича чора-тадбирларни «амалга оширса бўладиган иш», деганди. «Треви фаввораси атрофидаги вазиятни техник жиҳатдан назоратга олиш жуда қийинлашиб кетмоқда», — деган эди у журналистларга.
Бошқа шаҳарлар, жумладан, Барселона ва Венеция ҳаддан ортиқ туризм сабабли норозилик намойишларига дуч келган — маҳаллий ҳукумат 2024 йилда ташриф буюрувчилардан пул ундириш тизимини синаб кўрди.
Анъанага кўра Треви фавворасига ташриф буюрганлар яна Римга қайтиб келишни ва орзулари амалга ошишини ният қилиб танга ташлайди. У анча йиллардан бери шаҳарнинг асосий диққатга сазовор масканига айланиб улгурган.
Баландлиги 25,9 метр ҳамда эни 19,8 метр бўлган фавворани қуришни 1762 йилда Никола Салви бошлаган, Жузеппе Паннини эса орадан 30 йил ўтиб унинг ишини якунлаган. Фаввора номи унга элтувчи учта кўча номидан келиб чиққан (итальянча «tre vie») — Виа Дей Крочиччи, Виа Поли ҳамда Виа Делле Муратте.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

23:14 / 17.03.2025
Таиланд хорижий сайёҳларнинг мамлакатда визасиз қолиш муддатини икки баравар қисқартирмоқчи

16:26 / 31.01.2025
Италия 3 миллион фуқарони заҳарлашда айбланди

17:37 / 16.01.2025
КХДР чет эллик туристлар учун ўз чегараларини очди

22:24 / 31.12.2024