Жамият | 14:00 / 08.09.2024
4538
4 дақиқада ўқилади

Бахмал мавсум - Туркияда куз ойлари нима учун бундай аталади?

Куз бу ҳали совуқ эмас – саёҳат учун қулай мавсум дегани. Бу паллада Туркияга саёҳатни режалаштирганда Анталия ва Бодрумни танлаган маъқул. Asialuxe Travel туроператори айни йўналиш бўйича таклиф этаётган саёҳат дастурлари Сизни бефарқ қолдирмайди.

Куз ойларида Анталияда об-ҳаво баҳор каби юмшоқ бўлади, ёзнинг иссиғи кетган, лекин ҳали ҳам қуёшли кунлар сақланиб қолган. Ҳарорат тахминан 20-25°C атрофида бўлиб, бу сайёҳлар учун жуда қулай - бу сизга фақат денгиздан завқланиш эмас, маданий ҳордиқ, унутилмас таассуротлар ва хотиралар беради.

Мўътадил ҳарорат саёҳатчиларга икки карра мароқли: бу пайтда ҳали денгиз суви совимаган ва чўмилиш учун имкон бор. Бир саёҳатнинг ўзида ҳам ёзнинг, ҳам кузнинг, ҳам баҳорнинг нафасини ҳис қилиш учун шунинг ўзи етарли.

Ҳар мавсумдаги оммавий туристлар оқими кузнинг охирига бориб камаяди, шу боис пляжлар ва маданий объектлар жуда тиқилинч бўлмайди. Бу эса хотиржам, шовқин-суронларсиз, осойишта дам олиш имконини беради.

Энг қулай томони бу паллада катта таътил тугаб, сайёҳлар оқими нисбатан камайиши сабабли ҳар иккала шаҳарда ҳам меҳмонхоналар, ресторанлар ва экскурсиялар нархлари сезиларли даражада арзонлашади. Бу билан сиз ёзда бир кишига мўлжалланган саёҳат учун икки киши бўлиб дам олишингизга имкон яратилади.

Шунингдек, кун бўйи денгиз бўйидаги сокин манзарани томоша қилиб тинчланган кайфиятни кечки шоулар кўтаради. Анталия куз ойларидаги маданий тадбирлари билан машҳур. Театрлар, фестиваллар, санъат кўргазмалари шу вақтда кўплаб ташриф буюрувчиларни жалб этади.

Қиш яқинлашиб, атроф-муҳит ранг-баранг кўринишга кириб, сайёҳлар учун қатор саёҳат хотиралари ва фотосессиялар учун жуда яхши имконият яратади. Кузги Анталия саёҳати осойишта, арзон ва маданий жиҳатдан бой бўлиб, дам олиш ва саёҳат қилишни истаганлар учун ажойиб танлов.

Эгей ва Ўрта ер денгизлари бирлашадиган кўрфаз ичига кириб борган Бодрум яримороли ўзининг мафтункор табиати, тоза ҳавоси билан дунё сайёҳларини ўзига жалб қилади. Бодрум ўзининг тиниқ ва мовий денгизлари, оқ қумли пляжлари билан машҳур.

Туркия тозалиги учун тақдим этиладиган Мовий байроққа эга пляжлари билан жаҳонда учинчи ўринни эгаллайди. Бодрумдаги пляжларнинг барчаси Мовий байроққа эга. Денгиз соҳилларидаги ресторанлар турк ошхонасининг бор жозибасини тақдим этади. Кемаларда сайр эса алоҳида масала.

Бодрумнинг табиий манзаралари кузда гўзал рангларга тўлади. Куз фаслининг юмшоқ об-ҳавосида тоза ҳаво остида сайёҳат қилиш, тоғларда ва денгиз бўйларида пиёда юриш, табиат қучоғида дам олиш жуда ёқимли бўлади.

 

Айниқса Бодрумнинг тарихий қадамжолари ва музейлари сайёҳларнинг эътиборини тортади. Бу ердаги осори атиқалар: авлиё Пётр қасри, Ҳаликарнас мавзолейи қолдиқлари, Бодрум амфитеатри албатта бориб томоша қилишга арзийди. Шунингдек, жаҳондаги энг йирикларидан бири ҳисобланувчи сувости археологияси музейида чўкиб кетган кемалар, ҳайкаллар ва бошқа қадимий осори-атиқаларни томоша қилиш мумкин. 

Бундан ташқари маҳаллий бозорларни айланишни албатта унутманг. Ҳақиқий турк маданияти ва бойлиги шунда кўринади.

Кузги Бодрум саёҳати осойишта муҳит, тарихий ва маданий обидаларни томоша қилиш, баҳордаги каби ёқимли иқлимда дам олиш учун мос танлов бўлади. Меҳмонхоналарда all inclusive ва ultra all inclusive даражасида хизмат кўрсатилади. Asialuxe Travel компанияси буларнинг барини ҳисобга олган ҳолда сизга мос тур пакетларни тавсия этади. Парвозлар Uzbekistan Аirways орқали Тошкентдан амалга оширилади.

Келаётган қишда ҳаётингиздаги муҳим қарорларни қабул қилиш, режаларни амалга ошириш учун куч тўплашнинг айни мавриди!

Kun.uz ва Asialuxe Travel туроператори ҳамкорлигида тайёрланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди