Иордания ва Ғарбий Соҳил чегарасидаги отишмада исроилликлар ҳалок бўлди
Бу минтақадаги кескинликни кучайтирган 7 октябр ҳодисаларидан бери Иордания чегарасида юз берган биринчи қуролли можародир.

Фото: AP
Иордания ва Исроил томонидан истило қилинган Ғарбий Соҳил ўртасидаги чегарада содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил расмийлари хабар берди, деб ёзди BBC.
Бу минтақадаги кескинликни кучайтирган 7 октябр ҳодисаларидан бери Иордания чегарасида юз берган биринчи шундай можародир.
Исроил мудофаа кучлари Алленби кўпригидаги отишмада уч нафар исроиллик фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳужумчи юк машинасида Иордания томондан келган, сўнгра одамларга қарата ўт очган.
Ҳайдовчи «юк машинасидан тушиб, кўприкда ишлаётган Исроил хавфсизлик кучларига қарата ўт очди», дейилади ҳарбийлар баёнотида.
Хавфсизлик кучлари ўқ отган шахсни «йўқ қилди», Исроил ҳарбийлари эса юк машинасида портловчи моддалар бор-йўқлигини текширмоқда.
Иордания расмийлари чегарани ёпганини ва ҳолат юзасидан суриштирув бошланганини эълон қилди. Исроил ҳукумати ҳам Иордания билан чегарани ёпди.
Ушбу кўприк Амман ва Қуддус ўртасида жойлашган бўлиб, Ғарбий Соҳил ва Иордания ўртасидаги ягона расмий чегара ўтиш жойидир. У орқали Исроил ҳудудидан ўтмасдан Ғарбий Соҳилга кириш мумкин. Назорат пунктида Исроил хавфсизлик кучлари билан бирга хусусий қўриқчилар ишлайди.
Исроил ва Иордания 1994 йилда тинчлик шартномасини имзолаган ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилади. Ҳар куни товар юкланган ўнлаб юк машиналари бу жойдан Ғарбий Соҳил ва Исроил бозорига юк олиб ўтади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади
Ўзбекистон | 15:39
-
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди
Ўзбекистон | 15:30
-
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
Жаҳон | 15:27
-
Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак
Ўзбекистон | 15:26
Мавзуга оид

15:27
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

10:54
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45 / 28.04.2025