Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
Mate XT ички OLED экрани ўлчами 10,2 дюймни ташкил этади, бу эса букланадиган смартфонлар ичидаги энг катта дисплей.

Фото: Huawei
Хитойнинг Huawei компанияси иккита букланиш чизиғига эга ва шунга мос равишда учта экранли Mate XT смартфонини тақдим этди.
Очилган ҳолатда камера блокини ҳисобга олмаганда унинг қалинлиги атиги 3,6 мм. Таққослаш учун, иккита экранли Honor Magic V3 энг юпқа букланадиган смартфон қалинлиги 9,2 мм. Букланган пайтда янги маҳсулотнинг қалинлиги 11 мм.
Mate XT ички OLED экрани ўлчами 10,2 дюймни ташкил этади, бу эса букланадиган смартфонлар ичидаги энг катта дисплей. Қандай букланганига қараб, қурилмани 6,4 дюймли ёки 7,9 дюймли сифатида ишлатиш мумкин. Гаджетнинг оғирлиги 238 г.
Олмос шаклидаги камера блоки тўрт элементдан иборат. Асосий камера 50 мегапикселли ва 10 босқичли ўзгарувчан диафрагма билан оптик стабилизацияга эга. Бундан ташқари, 12 мегапикселли ултра кенг бурчакли объектив ва 5,5х зумли телефото линзалари мавжуд. Тўртинчи элемент - лазерли автофокус. Тасвир сифатини яхшилаш учун СИ функциялари қўллаб-қувватланади. Олд сенсор 8 мегапикселли.
Янги маҳсулотнинг 5600 мА·с сиғимли аккумулятори 66 ваттлик тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Симсиз режимда зарядлаш қуввати бироз камроқ - 50 Вт. Оператив хотира ҳажми 16 ГБ.
Mate XT Хитойда 20 сентябрдан учта конфигурацияда сотувга чиқарилади – 256, 512 ва 1024 Gb хотира билан. Энг арзон версия 20 000 юан (≈35,5 млн сўм) туради.
Мавзуга оид

20:47 / 09.06.2025
BYD электромобилни қувватлаш вақтини 5 дақиқагача қисқартирди

22:02 / 31.05.2025
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

09:03 / 21.04.2025