Саида Мирзиёева Қатарга ташриф буюрди
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда уюштирилган давра суҳбатида иштирок этди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда уюштирилган давра суҳбатида иштирок этди.
“Давра суҳбатида иштирок этиш мен учун улкан шарафдир. Таклиф учун Шайха Муза бинт Носир ал-Миснад ҳазрати олияларига миннатдорлик билдираман”, деб ёзди у.
Ўзбекистон таълим сифатига, айниқса, қизлар ва аёлларнинг билим эгаллашига катта эътибор қаратмоқда. Бу борада юрт сарҳадлари билан чекланиб қолинаётгани йўқ.
2018 йили президент ташаббуси билан Термиз шаҳрида касб-ҳунар таълими маркази очилди, ҳозирга қадар бу ерда 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олди, улардан 200 нафари – хотин-қизлар.
“Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади.
Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва Education Above All жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай.
Мавжуд вазиятни инобатга олсак, бу вазифани уддалаш барча томонлар учун осон бўлмайди. Лекин биз бу йўлда бор куч-қувватимизни ишга солишга тайёрмиз”, дея маълум қилди Ўзбекистон президенти ёрдамчиси.
Қайд этилишича, хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя —таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланиш.
Мавзуга оид
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024