Ўзбекистон | 09:12 / 14.09.2024
6538
2 дақиқада ўқилади

Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади

Кадастр рақами – ер участкаси, бино, иншоотга тегишли Ўзбекистон ҳудудида такрорланмайдиган рақам. У қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади.

Фото: iStock

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • республика ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш таркиби ва тамойиллари;
  • кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш;
  • кадастр рақамларини кўчмас мулк объектлари бўйича тоифалаштириш орқали уларни ҳисобга олиш ва ҳисобини юритиш.

Кадастр агентлигига 2024 йил 1 декабргача Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий бирликларини тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда кўчмас мулкларнинг янги кадастр рақамларини шакллантириш учун UZKAD тизимига техник тузатишлар киритилишини таъминлаш топширилди.

Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни идентификация қилиш тизими ягона тамойил асосида тузилган бўлиб, унинг асосига ер участкасининг кадастр рақами киритилган.

Кадастр рақами – ер участкаси, бино, иншоотга тегишли Ўзбекистон ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади.

Мавзуга оид