Ўзбекистон | 15:00 / 16.09.2024
5034
2 дақиқада ўқилади

17 сентябр куни қисқа муддатли ёмғир ёғади 

“Ўзгидромет” 17 сентябр, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+17 даража, кундузи +26...+28 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, эрталаб айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид