Нигерияда сув тошқинлари юзлаб маҳбусларнинг қочишига ёрдам берди
Қамоқхона биносининг деворларидан бири кучли сув оқими туфайли қулаб тушганидан кейин маҳбуслар қочиб кетишган. Қочган маҳбуслар орасида «Боко Ҳарам» гуруҳи аъзолари ҳам бор.

Фото: AUDU MARTE/AFP
Нигерия шимоли-шарқида Майдугури шаҳридаги қамоқхонадан 281 маҳбус қочиб кетди. Муассаса раҳбариятининг 15 сентябр, якшанба куни маълум қилишича, маҳбуслар қочишига кучли ёмғир туфайли тўғон бузилиши натижасида юзага келган йирик сув тошқини ёрдам берган.
Қамоқхона матбуот котиби Умар Абубакарнинг сўзларига кўра, кучли сув оқими туфайли қамоқхона деворларидан бири қулаганидан кейин маҳбуслар, жумладан, «Боко Ҳарам» гуруҳи аъзолари қочишга муваффақ бўлган. Абубакарнинг сўзларига кўра, қочоқлар бир қисми аллақачон қўлга олинган. Қолган қочқинларнинг шахси ошкор қилинган, уларни қидириш давом этмоқда.
Африкадаги сув тошқинлари
Ғарбий ва Марказий Африкадаги кучли сув тошқинлари ўн минглаб биноларнинг вайрон бўлишига олиб келди. NEMA табиий офатлар билан курашиш агентлиги сўнгги маълумотларига кўра, Нигерияда бир неча ҳафта давом этган сув тошқинлари 386 минг кишининг эвакуация қилинишига ва 229 нигерияликнинг ўлимига сабаб бўлди.
Мавзуга оид

19:45 / 07.06.2025
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди

13:11 / 05.06.2025
Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

17:47 / 30.05.2025
Нигерияда жангариларга қурол сотиб келган аскарлар ушланди

10:29 / 29.03.2025