Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда фаолият кўрсатадиган стадионлар сони маълум қилинди
Статистика агентлиги Ўзбекистонда фаолият юритаётган стадионлар сонини маълум қилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 421 та стадион фаолият юритмоқда. Вилоятлар тақсимида энг кўп стадион Самарқанд вилоятида (56 та), энг кам стадион Навоий вилоятида (15 та).
Ҳудудлар бўйича стадионлар сони:
Самарқанд вилоятида – 56 та;
Андижон вилоятида – 44 та;
Қашқадарё вилоятида – 43 та;
Тошкент вилоятида – 42 та;
Фарғона вилоятида – 40 та;
Сурхондарё вилоятида – 32 та;
Наманган вилоятида – 26 та;
Қорақалпоғистон Респ. – 24 та;
Сирдарё вилоятида – 23 та;
Хоразм вилоятида – 22 та;
Бухоро вилоятида – 21 та;
Жиззах вилоятида – 17 та;
Тошкент шаҳрида – 16 та;
Навоий вилоятида – 15 та.