Ўзбекистон | 10:50 / 25.09.2024
983
1 дақиқада ўқилади

Сейшел ороллари Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 151-давлат бўлди

Ҳинд океанидаги орол-мамлакат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 151-давлатга айланди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Сейшел ороллари ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд билан учрашди.

«Ўзбекистоннинг ҳамкорлари яна биттага кўпайди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Сейшел ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатдик. Сейшел ороллари ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд жаноблари билан учрашувимиз чоғида биз тегишли Қўшма коммюникени имзоладик. Истиқболли ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, айниқса, халқ дипломатияси ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидладик».

Ҳинд океанидаги орол-мамлакат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 151-давлатга айланди.

Мавзуга оид