Ўзбекистон | 15:54 / 25.09.2024
6518
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда икки автобус ўзаро тўқнашди

Янгиҳаёт туманида 117- ва 55-сонли йўналиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.

Фото: Telegram / Tashkent_land

Тошкент шаҳрида икки автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

25 сентябр куни соат 06:45 ларда, «12-автобус саройи» филиали тасарруфидаги 117-сонли йўналишда ҳаракатланувчи, ҳайдовчиси А.Й. бошқарувидаги Yutong автобуси Янгиҳаёт тумани Хонабод кўчасидан Қурувчилар кўчасига бурилаётганда, «1-автобус саройи» филиали тасарруфидаги 55-сонли йўналиш, ҳайдовчиси Ш. Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашув содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

24 сентябр куни ҳам Тошкентда учта транспорт иштирокида содир бўлган ЙТҲда яна бир автобус техник шикастлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид