Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
Ҳолат 16 май куни тонгда Пахтачи тумани ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида бир юк машинаси йўл четида тўхтаб турган иккинчи юк машинасига бориб урилган.
Фото: Видеодан кадр
Самарқандда ЙТҲда юк машиналари ёниб кетди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 16 май куни соат 4:50 лар атрофида Пахтачи тумани ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ҳаракатдаги юк машинаси йўл четида тўхтаб турган бошқа бир юк машинасига бориб урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, биринчи юк машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган.
ЙТҲдан сўнг юк машиналарида ёнғин чиққан. Ҳодиса жойига ёнғин ўчирувчилар етиб борган. Kun.uz’га келиб тушган видеолавҳаларда кўринишича, машиналардан бири буткул, иккинчиси қисман ёнган.
ЙҲХХ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар йўқ.
Аввалроқ Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетганди.