Урганчда Ўзбекистон – Полша бизнес-форуми ўтказилди
"Ўзбекистон ва Полша ҳамкорлик ҳафталиги" доирасида Белосток шаҳри мэри Тадеуш Трусколаски, Полша Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Витольд Карчевский бошчилигидаги ишбилармон доира вакиллари делегациясининг Хоразм вилоятига сафари ташкил этилди.
Ташриф давомида Урганч шаҳрида Ўзбекистон - Полша бизнес-форуми ўтказилди.
Тадбир давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Иштирокчилар эътиборига Хоразм вилоятининг инвестицион салоҳияти тақдимоти намойиш этилди ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳада сўнгги йиллардаги эришилган кўрсаткичлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Хусусан, 2023 йил якунига кўра, фақатгина Хоразм вилоятининг Полша билан савдо айланмаси 8 миллион АҚШ долларини ташкил этгани ва 2023 йилда Хоразм вилоятига 6 минг нафар поляк туристи келгани, 2024 йил сентябр ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 8 минг кишига етгани таъкидланди. Бу ўсиш поляк фуқароларининг минтақага, жумладан, Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ортганини кўрсатаётганига алоҳида урғу берилди.
Форум якунида Урганч шаҳар ҳокими Бунёд Ражабов ва Полшанинг Белосток шаҳри мэри Тадеуш Трусколаски турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш мақсадида ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатиш бўйича битим ҳамда Хоразм вилояти ва Подляск воеводлиги Савдо-саноат палаталари ўртасида меморандумлар имзоланди.
Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг мебелсозлик, электротехника, агросаноат, балиқчилик, йўл қурилиши, ҳамда транспорт ва логистика соҳаларидаги йирик маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан таништириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида В2В форматидаги учрашувлар ташкил этилди.
Ўтказилган В2В учрашувларида Белосток шаҳри ишбилармон доира вакиллари маҳаллий ҳамкорлар билан Хоразм вилоятида сут маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги учун кичик турдаги техникаларни ишлаб чиқариш ҳамда транспорт ва логистика йўналишларида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бирламчи келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
15:50 / 03.12.2024
Полшадаги «Дружба» нефт қувурида авария юз берди
14:14 / 29.11.2024
Полшадаги 5 та савдо уйи орқали Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари сотуви ҳажми ортди
20:58 / 27.11.2024
Полша бош вазири Болтиқ денгизида ҳарбий-денгиз полициясини яратишни таклиф қилди
23:47 / 23.11.2024