Ўзбекистон | 17:00 / 29.09.2024
7258
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Tashkent City Маll: ўзгача таассуротлар ва завқланишнинг замонавий услуби

Хариталарда янги диққатга сазовор маскан — Tashkent City Маll пайдо бўлганига 7 ой бўлди. Шу вақт мобайнида савдо-кўнгил очиш марказига 7 миллиондан ортиқ киши, жумладан, маҳаллий аҳоли ҳамда Ўзбекистон маданияти билан танишиб, кенг имкониятлар доирасидан илҳомланаётган сайёҳлар ташриф буюрди.

Фото: Tashkent City Маll

Меҳмонларда дастлабки таассуротни маҳобатли атриумлар уйғотади. Tashkent City Маll ҳудудида тор йўлаклар ва паст шифтларни учратмайсиз — ички муҳит жуда ёруғ ва баҳаво. Кўплаб бренд вакиллари ўзбек анъаналарига мурожаат қилган – кириш ва дўкон интерьерлари ёйсимон гумбазлар билан безатилган, меъморий ечимлар ҳунармандчиликка йўналтирилган, ранглар уйғунлиги эса мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари безакларини эслатади.

Бу ерга келган ҳар бир киши ўзига хос таассуротларга эга бўлади: кимдир фаол дам олиш машғулотларини — бутикларни айланиш, таомланиш нуқталарида тушлик қилиш, фильм томоша қилиш ёки кўргазмада иштирок этишни танласа, яна кимдир эса савдо марказининг қаватлари бўйлаб чўзилган ёрқин пештахталар қуршовида ўз хаёллари билан ёлғиз қолиш учун келади.

Tashkent City Маllʼга ташриф буюришни режалаштирар экансиз, сиз ўзингиз ва яқинларингиз учун энг мақбул тартибни тузиб олишингиз керак. Бу муайян нуқталарга мақсадли ташриф ёки кундалик ишлар орасида муқобил хилма-хиллик ва илҳом излаш учун тасодифий айланиш бўлиши мумкин. Бу ерда кун жуда тез ўтади. Тонгни Befit Sky премиум фитнес марказида танангиз ва руҳингизга ёқимли ҳислар тақдим этишдан бошланг. Tashkent City манзараси кўриниб турувчи залда машғулотларни якунлагач, хуштаъм қаҳвали нонушта учун шинам қаҳвахона ёки ресторанлардан бирини танланг.

Кейин эса дўконларни айланинг — энг яхши халқаро ва маҳаллий брендлар коллекцияларидан ўзингизга мосини танлаб, янги қиёфангизни яратинг ёки тўлдиринг. Бундан ташқари, маиший техника, интерьер жиҳозлари ва безакларини харид қилиб, вақтни унумли ўтказишингиз мумкин. Яқинларингиз учун совғаларни ҳам унутманг.

Шопингдан завқ олгач, яна гастрономик ранг-барангликка шўнғишингиз, дунёнинг турли мамлакатлари ошхоналари таъмлари, ҳидлари ва кўринишлари уйғунлигига баҳо бериш имкониятига ҳам эга бўласиз. Бу ерда бир финжон қаҳва устида ишга оид тушликлар ёки учрашувлар ўтказиш жуда қулай.

Оилангиз билан савдо-кўнгил очиш марказига борар экансиз, сиз нафақат болалар, балки катталар ҳам юқори даражада энергия олувчи ва ақл бовар қилмас ҳис-туйғуларга эга бўлувчи ноёб Sky Park кўнгилочар боғи хизматларидан фойдаланишингиз мумкин. Энг сўнгги кинематография маҳсулотлари Cinematica кинотеатрида намойиш этилади ва Ўзбекистондаги биринчи ва ягона IMAX зали жаҳон премьераларини томоша қилиш таассуротини янада оширади.

Ўзбекистон маданияти билан қизиқувчи меҳмонлар учун мультимедиа экспозициялари жойлашган ҳудуд мавжуд. Жадидларнинг ўзига хос тарихидан баҳраманд бўлиш учун марказнинг иккинчи қаватига кўтарилиш лозим.

Кунни Tashkent City парки яққол кўзга ташланиб турувчи айвонда мафтункор фавворалардан завқланиб, кечки овқатни тановул қилиш билан якунлашни тавсия этамиз. Уйга қайтишда эса galmart супермаркетига кириб ўтишни унутманг. Бу ерда сизни озиқ-овқатларнинг пойтахтимиздаги жуда кенг танлови, доимо янги ҳолатдаги пишириқлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар кутади.

Tashkent City Маll ўз меҳмонларига катта шаҳар ҳаётини бериши мумкин бўлган барча нарсаларни, ҳаттоки булардан зиёдини ҳам таклиф қилади. Бу шундай маконки, унда динамика, шахсий, оилавий ва ишбилармонлик мулоқотлари учун имкониятлар ҳамда янги, унутилмас таассуротлар уйғунлашган.

Реклама ҳуқуқи асосида