Ўзбекистон | 13:50 / 01.10.2024
3384
1 дақиқада ўқилади

Мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача маблағ ажратилади

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача маблағ ажратилади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача маблағ ажратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси вакиллари билан мулоқотида маълум қилди.

Бу кредит фоизининг асосий ставканинг 1,5 баробаридан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади. Бундан ташқари, янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи ҳам 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади.

Тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.

Президент аҳоли ўсиши туфайли мактабларда йилига 120 мингта, боғчаларда эса 30 мингта қўшимча ўринга талаб юзага келаётганини қайд этди. Шундан келиб чиқиб 2025 йили бюджетдан ажратиладиган 3 трлн 200 млрд сўм ҳисобидан 375 та мактаб ва 97 та боғча реконструкция қилинади ва янгилари қурилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид