Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Бутунжаҳон космос ҳафталиги” ўтказилади
Ўзбекистонда 4—10 октябр кунлари “Бутунжаҳон космос ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтади.
“Ўзбеккосмос” агентлиги хабарига кўра, БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1999 йилда имзоланган резолюцияга мувофиқ, ҳар йили октябрь ойининг дастлабки 10 кунлигида дунёнинг 100 га яқин давлатлари мазкур санани кенг нишонлайди.
“Ўзбеккосмос” агентлиги ҳам “Бутунжаҳон космос ҳафталиги” доирасида кўплаб йирик лойиҳаларни амалга оширади. Хусусан, 4—10 октябр кунлари Tashkent City Маll марказида космос тарихига бағишланган махсус кўргазма ўз ишини бошлайди.
5—6 октябр кунлари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида “Ўзбеккосмос” агентлиги ва NASA ҳамкорлигида ташкил этилаётган йирик NASA Space Аpps Challange2024 ҳакатони бўлиб ўтади. Унда 200 нафардан зиёд ёшлар 40 га яқин жамоаларга бўлинган ҳолда ўз лойиҳаларини ишлаб чиқади.
Бутун республика бўйича умумтаълим мактаблари, академик лицей ва университетларда “Бутунжаҳон космос ҳафталиги” мавзусига бағишланган очиқ дарслар, суҳбатлар, тақдимотлар ва бошқа қатор лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.