Путин РФ Хавфсизлик кенгаши таркибини 35 кишигача кенгайтирди
Хавфсизлик кенгашининг янги аъзолари — бош вазирнинг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, Александр Линец, Виктория Скворцова ва Путиннинг собиқ қўриқчиси Алексей Дюмин.
Россия президенти Владимир Путин РФ Хавфсизлик кенгаши аъзолари сонини 35 кишига етказди. Тегишли фармон 30 сентябр, душанба куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашри сайтида эълон қилинди. Хавфсизлик кенгашининг янги аъзолари бош вазирнинг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва Путиннинг собиқ қўриқчиси, энди эса унинг ёрдамчиси ва Россия Федерацияси Давлат кенгаши котиби Алексей Дюмин бўлди.
Бундан ташқари, Хавфсизлик кенгаши таркибига президентнинг Махсус дастурлари бош бошқармаси бошлиғи Александр Линец, шунингдек, Федерал тиббий-биология агентлиги раҳбари, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова кирди. Шу билан бирга, сентябр ойида Федерация кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган «Ягона Россия» партияси бош котиби вазифасини бажарувчи Владимир Якушев Хавфсизлик кенгаши таркибидан чиқарилди.
Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг раиси — Владимир Путин, унинг ўринбосари — Дмитрий Медведев. Органнинг вазифаларига миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш киради. Кенгашнинг доимий аъзолари орасида асосий ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият раҳбарлари бор. 2024 йилнинг май ойидан бери Хавфсизлик кенгаши котиби - Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу. Ундан аввалги котиб Николай Патрушев Путиннинг ёрдамчиси лавозимига тайинланган.
Мавзуга оид
14:20
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024
ОАВ: 2024 йилда Украинадаги урушда 20 мингдан зиёд россиялик ҳарбий ҳалок бўлди
17:48 / 20.12.2024