Читада 13 киши диверсиялар учун 23 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Чита ҳарбий суди Красноярск ўлкаси ва Москвадаги қўпорувчилик иши бўйича айблов ҳукмини чиқарди. ОАВ хабарига кўра, судланувчилар 17 ёшдан 23 ёшгача бўлганлар. Гуруҳ ташкилотчиси аниқланмаган.

Фото: chita.tsargrad.tv
Читадаги Иккинчи шарқий округ ҳарбий суди 13 кишини темирйўл иншоотлари ва трансформатор подстанцияларида қўпорувчилик содир этиш, шунингдек, Приморедаги қирувчи самолётларни йўқ қилишга тайёргарлик кўришда айбдор деб топиб, 4 йилдан 23 йилгача бўлган муддатга ҳукм қилди. Гуруҳ аъзолари 2022 йил декабридан 2023 йил январигача жами 13 та қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширган, деб хабар берди суд матбуот хизмати 2 октябр, чоршанба куни.
Москва ва Красноярскдаги инфратузилма объектларида диверсиялар
Гап «Москва шаҳри ва Красноярск ўлкаси ҳудудларидаги стратегик муҳим транспорт инфратузилмаси объектлари, транспорт воситалари ва аҳоли ҳаётини таъминлаш объектларига» ҳужумлар ҳақида кетмоқда. Судда айтилишича, қўпорувчилик объектлари қаторида локомотив ва электр таъминоти шкафлари, шунингдек, трансформатор подстанциялари ҳам бўлган.
Бундан ташқари, ушбу маълумотларга кўра, иш бўйича айбланувчилар Приморск ўлкасидаги ҳарбий қисмлардан бирида кўп мақсадли қирувчиларга ўт қўйишга тайёргарлик кўришган.
Гуруҳ ташкилотчиси - номаълум шахс
Баёнотда айтилишича, жиноий гуруҳ номаълум шахс томонидан Россия Федерациясининг «иқтисодий хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятига путур етказиш» мақсадида тузилган. Ундан ташқари гуруҳ таркибига Егор Кусонец, Владислав Тургушев, Артем Бегоян, Данил Волобуев, Евгений Елизаров, Иля Демешов, Константин Зелцев, Амал Игамбердиев, Матвей Кириллов, Кароматуллоҳ Неъматуллоев, Василий Нижегородов ва Кирилл Шехтер кирган. Бундан ташқари, Алексей Нифонтов шерик бўлган.
ОАВ хабарларига кўра, ишда қатнашганларнинг ёши - 17 дан 23 гача. Асосий айбланувчи, 20 ёшли Егор Кусонец 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш билан 23 йил қамоқ жазосини олди, шу билан бирга у дастлабки 6 йилни қамоқда, қолган муддатини эса қаттиқ режимли колонияда ўтайди.
Жазо муддатлари - 4 йилдан 23 йилгача
Владислав Тургушев 21 йилга, дастлабки 5 йил 6 ойини қамоқхонада ва қолган муддатини қаттиқ тартибли колонияда ўташ шарти билан, Артем Бегоян 20 йилга, Иля Демешов 19 йилга ҳукм қилинди. Қолганларига эса 8,5 йилдан 16 йилгача қамоқ жазоси берилди. Алексей Нифонтов жиноий шериклик учун 4 йил олди. Бундан ташқари, фуқаролик даъволари қисман қаноатлантирилди. Ҳукм ҳали қонуний кучга киргани йўқ.
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошлангандан сўнг, Россияда РТЙ объектлари ва бошқа инфратузилмалари, шунингдек, ҳарбий объектларда қўпорувчилик ҳолатлари кўпайди. Судлар бу айбловлар бўйича узоқ муддатли қамоқ жазоларини тайинлаяпти.
Мавзуга оид

14:20 / 20.12.2024
ГФР полицияси мамлакат бизнесини РФ диверсияси таҳдиди ҳақида огоҳлантирди

16:00 / 16.10.2024
Чита суди аёлни пичоқлаган вагнерчини урушга қўйиб юборди

16:57 / 06.08.2024
Россия украин ҳарбийлари Курск областига бостириб киришга урингани ҳақида хабар қилди

17:10 / 26.07.2024