Жамият | 14:00 / 04.10.2024
2561
2 дақиқада ўқилади

Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ҳамда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Бувайда туманида фуқаро М.Х. инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 6 дона “Тропикамид” ва 14 дона “Прегабалин” номли дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Урганч шаҳрида фуқаро Ж.М. фуқаро М.Х.га 468 та капсула кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.    

Олтинсой туманида “Х.-Н.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Х.М. харидорга кирим ҳужжатлари бўлмаган 250 дона “БENZOНАЛ” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 750 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шайхонтоҳур туманида “Г.П.” МЧЖга қарашли  дорихона сотувчиси М.С. харидорга шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 қути “БENZOНАЛ” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 170 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид