Ўзбекистон | 18:31 / 07.10.2024
7363
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари +8…+13, кундуз кунлари +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.

Душанба куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражани ташкил этади.

10–11 октябрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари +8…+13 даражани, кундуз кунлари +23…+28 даражани ташкил этади. Фақат республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.

Тошкент шаҳрида 7 октябрдан 10 октябргача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10…+13, кундуз кунлари +25…+28 даража атрофида бўлади.

Мавзуга оид