Ўзбекистон | 13:40 / 07.10.2024
961
2 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистонда ислом суғуртасини жорий этмоқчи

Малайзия ислом суғуртаси — такафул тамойилларини Ўзбекистонда жорий қилишни режалаштирмоқда. 

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг Strategic Horizon Management System компанияси бош консултанти Сайфул Бахри бин Сарони ва Аbkari Risk Management компанияси директори Идрус бин Мат Наян билан учрашув бўлиб ўтди. Малайзия томони билан Ўзбекистонда такафул суғуртасини жорий қилиш бўйича олиб борилган дастлабки таҳлиллар юзасидан фикр алмашилди.

Сайфул Бахрининг таъкидлашича, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг йилдан йилга ислом молияси хизматларига қизиқиши ортиб бораётгани сабабли, мамлакатда ислом суғуртаси равнақи учун катта салоҳият мавжуд.

Малайзиялик мутахассислар Ўзбекистонда дастлабки босқичда давлат суғурта компаниялари таркибида алоҳида такафул хизматларини ташкил этиш орқали ушбу тажрибани босқичма-босқич хусусий суғурта компанияларида татбиқ этишни таклиф қилмоқда.

Бунинг учун Малайзия томони Syarikat Takaful Malaysia Bhd., Таkaful Ikhlas Sdn. Bhd ва EТIQА Таkaful Bhd. каби мамлакатнинг ҳукуматга тегишли исломий суғурта компанияларини Ўзбекистон давлат суғурта компаниялари билан ҳамкорликка жалб этиш масаласини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид