Вашингтонда Ўзбекистондаги сайловларга бағишланган брифинг ўтказилди
Ўзбекистон элчихонасида бўлажак Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига бағишланган брифинг ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА
Тадбирда АҚШ расмийлари, жумладан Оқ уй, Давлат департаменти, Конгресс, Сайловга кўмаклашиш бўйича комиссия (EAC) вакиллари, Сайлов тизимлари халқаро фонди (IFES) ва "ақл марказлари" экспертлари, америкалик бўлажак парламент сайловлари кузатувчилари ҳамда The Diplomat ва Diplomatic Watch онлайн ахборот нашрлари ходимлари иштирок этди.
IFES дастурлар ва тадқиқотлар бўйича маслаҳатчиси Энтони Бойер сайлов қонунчилиги илғор демократик стандартларга мос равишда тубдан такомиллаштирилганини ва сайлов жараёнига киритилган ўзгаришлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга ҳамоҳанглигини таъкидлади. У, шунингдек, IFES ва Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ўртасида амалга оширилган самарали ҳамкорликни таъкидлаб, МСКнинг илғор тажриба ва сайловларни ўтказишда юксак салоҳиятга эга эканини эътироф этди.
"Евросиё маркази" вице-президенти Ралф Винни Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловларнинг бошқа мамлакатларда учрамайдиган ўзига хос ижобий томонлари мавжудлигини таъкидлади. У овоз берувчилар учун яратиладиган қулайликлар ва шарт-шароитларни, жумладан овоз бериш жараёни давомида ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида сайлов участкаларида болалар учун ўйин майдончалари ва тиббий ёрдам пунктлари ташкил этилишини юқори баҳолади.
Caspian Policy Center маслаҳат кенгаши аъзоси Эрик Руденшиолд Ўзбекистонда сайлов жараёнлари халқаро сайлов стандартларига тўла мувофиқ ҳолда очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида республика ҳукумати ва Марказий сайлов комиссияси томонидан амалга оширилган салмоқли ислоҳотларни эътироф этди. Унинг айтишича, мазкур саъй-ҳаракатлар сайловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга эркин ва адолатли овоз бериш имкониятини яратишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
28 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:45
-
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди
Жамият | 22:40
-
Фужи тоғига чиқишга уринган хитойлик талаба тўрт кун ичида икки марта қутқарилди
Жаҳон | 22:33
-
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
Жаҳон | 22:31
Мавзуга оид

17:21 / 16.04.2025
Вашингтон мэри 11 апрелни «Александр Овечкин куни» деб эълон қилди

09:51 / 07.03.2025
Келлог: АҚШ Россия билан муносабатларни қайтадан бошламоқчи

22:46 / 28.02.2025
Вашингтонда Трамп ва Зеленский учрашуви бошланди

01:46 / 13.02.2025