Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовни орден билан тақдирлади
МДҲ бош котиби ўринбосари Неъматовга Россиянинг «Дўстлик» ордени топширилди.
Россия президенти Владимир Путин МДҲ бош котиби ўринбосари, ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовга «Дўстлик» орденини топширди.
Қайд этилишича, Бош котиб ўринбосари Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланган. Маросим Кремлда МДҲ саммити доирасида бўлиб ўтди.
«Бу машҳур одам. МДҲ ривожида катта ишларни амалга оширган шахс. Бундан ташқари, Илҳом Тўйчиевич турли лавозимларда ишлаб, 2008–2010 йилларда Москвада элчи бўлган, Россия-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш учун кўп ишларни амалга оширган», деди Путин орден тақдимотида.
Россия раҳбари, шунингдек, Неъматовга қилинган барча ишлар учун миннатдорчилик билдирди. Унинг бош котиб ўринбосари сифатидаги фаолияти ҳам худди шундай самарали ва МДҲни ривожлантиришга қаратилган бўлишига умид билдирди.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
20:34 / 05.06.2026
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
17:01 / 05.06.2026
«Орешник» ҳали жанговар қўллангани йўқ – Путин
14:21 / 05.06.2026