Сайловда муддатидан олдин овоз бериш кунлари ва вақти белгиланди
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган сайловчилар 16-23 октябр кунлари муддатидан олдин овоз бериши мумкин.

Фото: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссияси (МСК) мажлисида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар, хорижий давлат кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган сайловчилар учун 2024 йил 16-23 октябр кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.
Муддатидан олдин овоз бериш кунлари сайлов участкаларида овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этиши белгиланди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилиши белгиланди.
Қайд қилинишича, 27 октябр куни ўтказиладиган сайловда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 11 нафар ва маҳаллий Кенгашларга 605 нафар ногиронлиги бўлган шахс депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинган.
Мажлисда ногиронлиги бўлган шахсларга ўз сайлов ҳуқуқларини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида сайлов бюллетенларини тўлдириш учун Брайл алифбоси асосидаги трафарет намунасини тасдиқлаш, сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари, оптик лупалар (катталаштирувчи ойналар) ҳамда қўшимча ёриткичлар ўрнатиш ҳамда сайлов участкасига мустақил равишда бора олмайдиган сайловчиларнинг сайлов куни турар жойларида овоз беришини ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди.
Шунингдек, МСК қарори билан Туркий Давлатлар Парламент Ассамблеясининг 19 нафар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Россия ва Хитойдан 2 нафардан, АҚШ 3 нафар ҳамда Буюк Британия, Латвия, Литва, Франция, Ҳиндистон ва Япониянинг 1 нафардан вакили, жами 36 нафар хорижий ва халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

19:13 / 02.11.2024
Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш санаси белгиланди

08:53 / 27.10.2024
Сайловда овоз бериш жараёни бошланди

14:11 / 26.10.2024
Сайловда қандай овоз берилади?

12:00 / 25.10.2024