Иқтисодиёт | 12:50 / 10.10.2024
5597
2 дақиқада ўқилади

Uzex Agro платформаси ишга туширилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан илғор биржа механизмлари асосида замонавий агрокомплекс фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ҳузурида ташкил этилган Agro Exchange МЧЖнинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:

  • аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини берувчи Uzex Agro электрон савдо майдончасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • платформанинг техник қўллаб-қувватланишини ва бозор тамойиллари асосида кўрсатилаётган хизматларни доимий такомиллаштиришни таъминлаш;
  • ҳудудларда қишлоқ хўжалигини юритиш учун мўлжалланган бўш ерларни кенгайтириш орқали замонавий агрокомплексларни ташкил этиш;
  • агрокомплекслар атрофида жозибадор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш.

 
2025 йил 1 январгача платформа орқали маҳсулот сотиш учун аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликларидан воситачилик ҳақи олинмайди.

Қарор билан Uzex Agro электрон савдо майдончасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • платформада савдо иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби;
  • оператор ва платформа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • эълонларни жойлаштириш ва савдоларни ўтказиш тартиби.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид