Камала Ҳаррис соғлом экани ҳақидаги маълумотномани эълон қилди
Саломатлиги ҳақидаги маълумотларини нашр этиш АҚШ президентлигига номзодларнинг узоқ йиллик сиёсий анъанасидир. Ҳужжатда 59 ёшли Ҳаррис соғлом ва фаол турмуш тарзини олиб бориши таъкидланган.
Вице-президент ва Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис, сиёсий анъанага содиқ қолган ҳолда, соғлиғи тўғрисидаги маълумотномани эълон қилди. Унда 59 ёшли аёл «президент вазифаларини муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган жисмоний ва руҳий барқарорликка эга» эканлиги ёзилган.
Ҳисоботда, шунингдек, Ҳаррис «жуда соғлом овқатланиши» ва соғлом, фаол ҳаёт тарзини олиб бориши таъкидланган.
Шифокор Жошуа Симмонс томонидан берилган маълумотномада Ҳаррис сўнгги уч йил давомида аллергиядан даволангани, энди унга дори-дармонлар талаб қилинмаслиги, фақат вақти-вақти билан ринит (бурун шиллиқ қаватининг яллиғланиши ёки шамоллаш) безовта қилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Bloomberg таъкидлаганидек, бу маълумотларни эълон қилиш орқали Ҳаррис қадимий сиёсий анъанага амал қилмоқда, бунда ҳар икки партия номзодлари сайлов пойгасида ўз соғлиғини ошкор қилади. Республикачи номзод, 78 ёшли Доналд Трамп август ойида ўзининг тиббий маълумотларини эълон қилишдан «жуда хурсанд бўлишини» айтган эди, бироқ шундан буён матбуотнинг бу борадаги сўровларини рад этиб келмоқда.
Мавзуга оид
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024
АҚШда муваффақиятли ажратилган сиам эгизаклари биринчи туғилган кунини нишонлади
15:51 / 11.10.2024