Жаҳон | 12:30 / 14.10.2024
1620
3 дақиқада ўқилади

ОАВ: Байден 18 октябр куни Берлинга келади

Жо Байден 18 октябр куни АҚШдаги тўфон туфайли олдинроқ қолдирилган Германияга ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда ОАВ Германия ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди. Америка президентининг ташрифи дастури қисқартирилади.

Фото: Martin Meissner/AP Photo/picture alliance

АҚШ президенти Жо Байден 18 октябр, жума куни Берлинга келади. Бу ҳақда 13 октябр куни Германиянинг Bild нашри ва Reuters ахборот агентлиги Германия ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, ташрифни режалаштириш аллақачон юқори савияда олиб борилмоқда.

Дастлаб Америка президенти 10-12 октябр кунлари Германияга келмоқчи эди. Унинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича Ғарб давлатлари коалициясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтиши керак бўлган Германия ғарбидаги Рамштайн авиабазасига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган эди. Бироқ, Байден АҚШга ёпирилган кучли «Милтон» тўфони туфайли Германияга ташрифини қолдирди. Шу сабабли «Рамштайн» форматидаги учрашув ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Энди Жо Байденнинг ташрифи дастури қисқартирилади, деб ёзади Bild ва Reuters. Америка етакчиси Берлинда федерал президент Франк-Валтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шолц билан учрашади. Бундан ташқари, ОАВ хабарларига кўра, Байден Штайнмайердан «Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун» ордени, Германиянинг олий мукофоти — Катта Хочни Америка-Германия дўстлигидаги хизматлари учун олади.

Bild қайд этишича, Жо Байденнинг Германияга ташрифи «хайрлашув» бўлади – унинг Оқ уйдаги фаолияти январда тугайди.

Мерц Байден келмагани сабабли «Рамштайн» бекор қилинганига қарши

Христиан-демократик иттифоқ раиси ва мухолифатдаги ХДИ/ХСИ блокидан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц Украинага «Рамштайн» форматида ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича Ғарб давлатлари коалициясининг йиғилиши тўсатдан бекор қилинганини танқид остига олди. Бу АҚШ президенти Жо Байденнинг Германияга ташрифи юз бермаганидан кейин содир бўлганди. «Мен ушбу конференцияни сақлаб қолишга ҳаракат қилган бўлардим», деди Мерц 13 октябр куни Карен Миосганинг ARD телеканалидаги сиёсий ток-шоусида.

Жавоблар давомида Фридрих Мерц «Нима учун европаликлар ўзларини улардан паст тутадилар?» деган савол берди. Ноябр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Доналд Трампнинг АҚШ президенти этиб қайта сайланиши мумкинлигини назарда тутган Германия канцлерлигига номзод, шунингдек, европаликлар АҚШдан мустақил бўлишлари кераклигини таъкидлади: «Бу энди биз ўрганиб қолган кучли тартибга солувчи куч эмас», — деди Мерц.

12 октябр куни Американинг Рейнланд-Пфалц федерал еридаги авиабазасида бўлиб ўтиши керак бўлган 50 га яқин давлатдан иборат «Рамштайн» форматидаги Алоқа гуруҳи саммитида биринчи марта 20 га яқин давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилаётган эди. Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги учрашув, эҳтимол, яна мудофаа вазирлари даражасида бўлиб ўтади, дея таъкидлайди dpa агентлиги. Германия Мудофаа вазирлиги «бу октябр ойида бўлишига умид қилмоқда».

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти