Ўзбекистон ва Бруней консуллик маслаҳатлашувлари ўтказади
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Брунейнинг Малайзиядаги элчиси Маҳмуд Саидин билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, олий таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорликнинг ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Брунейдан Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрига ташриф буюраётган туристлар сони ошиб бораётгани таъкидланди. Шунингдек, олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, давлат олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари вакилларининг учрашув, ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Тадбир якунида юқоридаги масалалар бўйича ҳамда икки мамлакат фуқароларининг ўзаро келиб-кетиш режимида қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон ва Бруней Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Мавзуга оид

13:58 / 24.01.2025
Ўзбекистон - Словакия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

13:11 / 23.11.2024
Ўзбекистон ва Швейцария шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олди

14:54 / 21.11.2024
Ўзбекистон ва Дания ўртасида биринчи сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди

14:10 / 30.09.2024