Жаҳон | 11:20 / 16.10.2024
2887
3 дақиқада ўқилади

ОАВ: Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бермайди

Исроил Эронга жавоб зарбаси беришда ядровий ёки нефт эмас, балки Ислом Республикасининг ҳарбий объектларини нишонга олади. Бу ҳақда Нетаняҳу Байденга айтди, деб ёзади The Washington Post.

Фото: AP

Исроил Эронга жавоб зарбаси беришда ядровий ёки нефт эмас, балки Ислом Республикасининг ҳарбий объектларини нишонга олади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Жо Байденга маълум қилди, деб ёзди The Washington Post 15 октябр, сешанбага ўтар кечаси. Афтидан, гап икки етакчи ўртасида 9 октябр куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти ҳақида кетмоқда.

Исроилнинг фақат Эрон ҳарбий объектларига ҳужум қилиш режаси Вашингтонда «енгиллик» билан кутиб олинди, деб ёзади WP. Нашрнинг қайд этишича, таҳлилчилар Эрон нефт обектларига ҳужум дунёда энергия нархининг ошишига, ядровий иншоотларга ҳужум эса янада кескинлашувга олиб келиши ва Қўшма Штатларни можарога тортиши мумкинлигидан хавфсираган. Байден аввалроқ Исроилни «бошқа вариантлар ҳақида ўйлашга» чақирган эди.

The Washington Post нашрига кўра, Нетаняҳу ҳозир эгаллаган «нисбатан вазмин позиция» АҚШ президентининг Яқин Шарқдаги иттифоқдошига THAAD ракетага қарши кучли мудофаа тизимини юбориш қарорига таъсир кўрсатди. Пентагон 13 октябр куни Исроилда THAAD батареяси жойлаштирилишини маълум қилди.

Вашингтондаги манбанинг WP нашрига айтишича, Исроилнинг Эронга зарбаси АҚШда 5 ноябрга белгиланган президентлик сайловлари олдидан амалга оширилиши керак. Агар Исроил ўз ҳудудининг оммавий ўққа тутилишига жавоб бермаса, Теҳрон буни заифлик белгиси сифатида талқин қилиши мумкин, деб ёзади газета. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар билан маслаҳатлашувлар натижасида Исроил «яқин ҳафталарда» Ливандаги операциясини тўхтатишини эълон қилди, деб ёзади газета.

WP: Ҳамас Исроилга 11 сентябрдаги каби ҳужум қилмоқчи бўлган

Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати жангчилари 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумдан анча олдин Исроилда кенг кўламли қатор ҳужумлар ва терактлар уюштиришни режалаштирган, деб ёзади The Washington Post (WP) 12 октябр куни ҳаракатнинг Ғазо секторидаги қўмондонлик марказларида исроиллик ҳарбийлар томонидан аниқланган Ҳамас раҳбариятининг 10 та махфий учрашуви баённомаларига таяниб. 

Ўнлаб саҳифаларда Ҳамаснинг режаси батафсил баён этилган — у 7 октябрдаги ҳужумдан анча катта. У 2001 йил 11 сентябрда АҚШдаги каби Тел-Авивда осмонўпар бинога ҳужум, шунингдек, темирйўллардаги портлашларни ўз ичига олади. WP қайд этишича, журналистлар қўлга киритган 59 саҳифалик хат ва ҳужжатлар, Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) маълумотларига кўра, Ғазо секторига қуруқликдан бостириб кириш бошланганидан бери топилган минглаб ҳужжатларнинг фақат кичик бир қисмидир.

«Ҳамас Исроил ва яҳудий халқини йўқ қилишга шунчалик қатъий қарор қилдики, у Эронни тўғридан тўғри можарога тортишга муваффақ бўлди — Эрон тайёр бўлмаган шартлар асосида», деди Исроил хавфсизлик хизмати расмийси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид